Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда газ портлаши оқибатида уй бекаси ҳалок бўлди

2019 йилнинг 29 октябрь куни соат 08:17 да Самарқанд шаҳри Зафар кўчасида жойлашган 4-уйнинг 7-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ҳодисага 2 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Воқеа жойига 5 дақиқада етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 08:25 да ўраб олинган ва соат 08:50 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ошхонасининг 15 квадрат метр майдонида ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этиш вақтида 1952 йилда туғилган уй бекаси Р.Г.нинг куйган ҳолда жасади топилган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, юқорида кўрсатилаган манзилда газ ускуналарини ўрнатиш қоидалари бўзилганлиги маълум бўлган.

Тахминий хулосага кўра, ёнғин хонага тўпланиб қолган табиий газ ҳидини сезмаган уй бекасининг электр тармоғидан фойдаланиши оқибатидаги учқун чақнашидан содир бўлган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.