Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ички ишлар органлари ходимларига фаол қаршилик кўрсатган аёлга нисбатан прокуратура томонидан текширув тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а,г” ва 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланувчи 1982 йилда Пахтачи туманида туғилган, Самарқанд шаҳрида Х.Н.ни 2020 йил 7 февраль куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мажбурий келтириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ушбу қарор ижросини таъминлаш Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларига юклатилган бўлиб, масъул ходимлар қарор ижросини таъминлаш мақсадида фуқаро Х.Н.нинг иш жойига борган вақтида, фуқаро Х.Н. ёнида бўлган уяли телефон аппаратини олиб, ходимларни видеотасвирга туширган ва уларга нисбатан турли ноўрин сўзлар, бўҳтон гапларни гапирган, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатган.

Воқеа жойига Самарқанд шаҳар прокуратураси масъул ходимлари чиқиб, ҳолат бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида фуқаро Х.Н. шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан ҳам турли бўҳтон сўзларни гапириб, носамимий муносабатда бўлган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.