Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда кўприкдан қулаган машина билан боғлиқ тафсилотлар маълум бўлди

30 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқандда 20 метрлик кўприкдан катта тезликда келаётган машина пастга қулаб тушгани воқеаси билан боғлиқ видео тарқалганди.

Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида содир бўлган ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят ЙҲХБ қуйидагиларни маълум қилди.

“2019 йил 1 октябрь куни соат 00.30 ларда Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасида ҳайдовчи - 1995 йилда туғилган, Боғимайдон-2 маҳалласида яшовчи Дилшод Давронов бошқарувида бўлган “Эпика” русумли, 30 Q 104 LA давлат белгили автомашинасининг бошқарувини йўқотиши оқибатида бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Оқибатда автомашинада бўлган ҳайдовчи ҳамда йўловчи – 1994 йилда туғилган, Самарқанд шаҳри Боғимайдон-2 маҳалласида яшовчи Дониёр Аҳадов тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ЙҲХБ ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими инспектори Б.Рофеев томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”.