Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда жиноятларни жиловлашнинг янги тизими жорий этилмоқда

Криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда жиноятларни жиловлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича Самарқанд вилоятида 147 та маҳаллалар ажратиб олиниб, ушбу маҳаллаларда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўтган давр мобайнида ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар натижасида 8266 та хонадонлар ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида 1356 аниқланган муаммолар бартараф этилди, 8 оиланинг ажрашиб кетиши олди олинди, 602 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди, 2557 нафар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Зўравонликдан жабр кўрган 17 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди. 1 нафар қидирувдаги шахс ушланди, 9 та жиноят фош этилди.

Марказий қўриқлаш пультига улаш бўйича олиб борилган тарғибот ишлари натижасида 99 та хонадонлар, 48 та объектлар пультга уланди. Шунингдек, тарғибот ишлари натижасида 1786 та объектларга видеокузатув камералари ўрнатилди.

Криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда жиноятларни жиловлаш бўйича хамкорликда профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.