Самарқандда лицей ўқувчиларига стипендия берила бошланди

Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейидаги иқтидорли талабалар мана бир ойдирки стипендия олмоқда.

- Президентимизнинг 2017 йил 26 сентябрдаги «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорида «Олий таълим муассасалари раҳбариятига олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи берилсин», дейилган, - дейди академик лицей раҳбари ўринбосари Абдували Қодиров. – Шунга кўра, ўтган йили Низом ишлаб чиқилиб, иқтидорли ўқувчилар саралаб олинди. Иқтидорли ўқувчилар эришган натижаларга қараб, 23 нафар ўқувчимиз олий таълим муассасаси талабаси стипендиясининг 30 фоизи миқдорида стипендия олаётир. Ушбу маблағ миқдорини ҳамда ўқувчилар сонини босқичма-босқич ошириб боришни режа қилганмиз.