Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда қайси турдаги жиноятлар камайган?

Бу ҳақда бугун вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган брифингда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раис О.Ҳайитов маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойида Жиноят кодексининг 185-2-моддаси электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 та кам кўриб чиқилган.

Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар ҳам камайган. Бундай турдаги 53 та жиноят иши кўриб чиқилган. Шунингдек, ўғирлик билан боғлиқ ишлар 34 та, мансаб сохтакорлиги 26 тага, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланишга оид жиноятлар 33 тага камайган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рақамлар вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органларида қайд қилинган маълумот билан мос тушмаслиги мумкин. Негаки, қайд қилинган статистика, жиноят ишлари бўйича судларда кўрилган материаллар асосида тайёрланган.