Самарқандда "СOVID-19" га қарши курашишда ишлатиладиган дори воситасини қиммат нархда пуллаган шахс қўлга олинди
- 09.10.2020 15:45
- 616
- Самарқанд

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган. Унда Пайариқ туманида яшовчи Д.Ш. дорихонадаги чакана сотиш нархи 400 минг сўм бўлган “Соvid-19” касаллигига қарши курашишда фойдаланиладиган “Bemsivir” (Remdesivir) 100 mg” дори воситасини қиммат нархда сотган вақтда ушланган.
У дори воситасининг ҳар бир донасини ноқонуний равишда 950 минг сўмдан, жами 5 дона “Bemsivir” (Remdesivir) 100 mg”ни 4 миллион 750 минг сўмга пуллаган.
Тадбирда умумий қиймати 18 миллион сўмлик 19 қути “Bemsivir (Remdesivir) 100 mg”, 17 қути “Бревикс”, 1 қути “Панарас”, 1 қути “Климон” дори воситаси, “Кундалик” ҳисоб-китоб дафтари ҳамда 85,3 миллион сўм ва 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул далилий ашё сифатида олинган.
Аниқланган ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.