Самарқандда тадбиркорларга бекат бериш амалиёти тўхтатилди
- 27.07.2019 15:08
- 441
- Долзарб
Сайтимизда ва газетамизнинг жорий йил 6 июль, 86-сонида «Бекатми ёки дўконми бу?» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ушбу мақолага муносабат билдириб, қуйидагиларни маълум қилди:
Самарқанд шаҳридаги барча бекатларни хатловдан ўтказиш ва уларда мавжуд камчиликларни бартаф қилиш бўйича шаҳар ҳокимлигининг ишчи гуруҳи ташкил этилди.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги томонидан бундан буён тадбиркорларга бекат қуришга рухсат бериш амалиёти тўхтатилиб, янгидан ташкил этиладиган бекатларни шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ташкил этиш белгилаб олинди.
Ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан шаҳардаги бекатларни хатловдан ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида таҳририятга қўшимча маълумот тақдим этиб борилишини маълум қиламиз.
Р.ОЛИМОВ,
Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа