Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича таянч мактаблар фаолияти ўрганилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев Паст Дарғом ҳамда Нуробод туманларидаги халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича таянч мактаблар ва ушбу мактабларга бириктирилган умумтаълим муассасалари, техникумларда бўлди.

Инспекция бошлиғи халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик ишларининг бориши, ўқитувчиларнинг салоҳияти, таянч мактабнинг бошқа умумтаълим мактаблари ўқитувчилари билан ўзаро малака ва тажриба алмашишининг нечоғлик йўлга қўйилганлиги билан танишди. Ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар билан савол-жавоб қилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларига қулоқ тутди, муҳим тавсиялар берди.

У.Тошкенбоевнинг Самарқанддаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этади.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.