Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги олий таълим муассасаларига 71 минг 141 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

Жорий йилнинг 14 июль ҳолатига кўра, вилоятимиздаги 9 та олий таълим муассасаси бакалавр таълим йўналишида (кундузги) таҳсил олиш учун рўйхатдан ўтган йигит-қизлар сони 71 минг 141 тага етди.

Жумладан:

1. Самарқанд давлат университетига 39 минг 267 нафар;

2. Самарқанд давлат тиббиёт институтига 9841 нафар;

3. Самарқанд давлат чет тиллар институтига 5810 нафар;

4. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига 5224 нафар;

5. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 3257 нафар;

6. Самарқанд ветеринария медицинаси институтига 3729 нафар;

7. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига 1775 нафар;

8. “Ипак йўли” туризм халқаро университетига 1319 нафар;

9. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига 925 нафар абитуриент ўқиш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 2019-2020 ўқув йили учун мазкур таълим шаклига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланади.