Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандга келган сайёҳ бир кунда қанча пул сарфлайди?

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 6 ойида Самарқандга дунёнинг 156 мамлакатидан 274 минг сайёҳ келган.

Ҳисоб-китобларга қараганда, хорижлик ҳар бир сайёҳ бир кунда ўртача 100 доллардан, жумладан, Европа ва узоқ Шарқ мамлакатларидан келган туристлар 150-160 доллар маблағ сарфламоқда. Уларнинг Самарқандда қолиши ўртача икки кунни ташкил этади.

2022 йилга бориб вилоятда камида 2 миллион туристни қабул қилиш ва уларнинг бу ерда 3-4 кун бўлишини таъминлаш кўзда тутилган.

Агар бу кўрсаткичга эришилса, вилоят иқтисодиётига биргина туризм соҳасидан қанча маблағ тушишини ҳисоблаб кўраверинг.