Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сайловчи яшаб турган жойи бўйича пропискада турмаганда қандай овоз бериши мумкин?

Сайлов кодексига кўра, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади, дейилади Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида.

Сайловчилар  рўйхатлари  Сайловчиларнинг  ягона  электрон  рўйхатини шакллантириш бўйича ахборот тизими маълумотлари асосида тузилади.

Шунга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг “Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 3 декабрдаги № 994-сон қарори қабул қилинди.

Қарорда сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича (доимий ёки вақтинча прописка (ҳисобда туриш) жойи бўйича) сайловчилар рўйхатига киритилишини аниқлаш тартиби белгиланди.

Қарорга кўра, сайловчи яшаб турган жойи бўйича пропискада турмаганда, вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилиши ва овоз бериши мумкин.

Бунда сайловчи яшаб турган жойидаги сайлов участкаси бўйича рўйхатга киритилиши учун шу ҳудуддаги участка сайлов комиссиясига сайловга камида уч кун қолгунга қадар (19 декабргача) мурожаат қилиши мумкин.