Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сеулда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди

Корея Республикаси пойтахтида коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда Сеулда ўтказилган пресс-брифингда соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазирлиги вакили Юн Та Хо маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган бир кун ичида Сеулда касалликни юқтирганлар сони 218 тани ташкил этди. Бу август бошидан буён энг юқори кўрсаткичдир.

Умуман олганда, ушбу даврда мамлакатда коронавирус касаллигининг 363 та янги ҳолати қайд этилди. Пандемия бошланганидан бери уларнинг умумий сони 30017 тага етди.