Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СССР фуқаро авиациясининг афсонаси: "Ту–134" самолёти охирги рейсини бажарди

СССР фуқаро авиациясининг афсонавий самолётларидан бири бўлган охирги "Ту–134" самолёти ўзининг охирги рейсини бажарди.

"Алроса" авиакомпаниясига қарашли, Россияда фаолият юритиб келаётган охирги Ту–134 самолёти Иркутск ва Мирный шаҳарлари орасидаги йўналишда ўзининг охирги рейсини бажарди.

Энди ушбу самолёт Новосибирск шаҳридаги Авиация ва Космонавтика музейига жўнатилади. Самолёт музейда қимматли экспонат сифатида сақланади.

Иркутск аэропорти матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, фуқаро авиациясида фойдаланилган ушбу сўнгги "Ту–134" самолёти 1980 йилда ишлаб чиқарилган ва у 40 йилга яқин муддат йўловчиларга хизмат қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу "Ту–134" самолёти собиқ Иттифоқ даврида Туполев бошчилигидаги конструкторлик бюросида ясалган. "Ту" маркасидаги бошқа самолётлар ҳам ушбу конструкторлик маркази маҳсулидир. Улар орасида энг машҳури "Ту–154" маркадаги реактив самолёт ҳисобланади.