Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сурияда ИШИД сафига тушиб қолган Ўзбекистоннинг 156 фуқароси қўлга олиниб, репатриация қилинди

Уларнинг қарийб барчаси аёллар ва болалардир, деб маълум қилди БМТ Янгиликлар маркази. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри ёзмоқда.

Умуман олганда, охирги ярим йилда Сурияда ИШИД сафига қўшилиб қолган МДҲ давлатларининг 2000 нафар фуқароси ушланган. Уларнинг 764 нафари(деярли ҳаммаси аёллар ва болалар) Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга репатриация қилинган. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш айтиб ўтди. 

Жумладан, йил бошидан буён уларнинг 524 нафари Қозоғистон, 156 нафари Ўзбекистон ва 84 нафари Тожкистонга, яъни ўз ватанларига қайтарилди.

БМТ Марказий Осиёдан бориб ушбу террорчилик гуруҳи сафларида ҳаракатланаётганлар сони олдинги йилларга нисбатан сезиларли даражада камайган бўлса-да, улар ҳамон Сурия, Афғонистонга етиб олишга уринишларини тўхтатишмаяпти.

Ўз навбатида 2012 йилда Ўзбекистон ва Тожикистондан 1500 жангари ИШИДга қўшилган бўлса, уларнинг 45 фоизи ҳамон тирик.

“Интернетда Марказий Осиё халқлари тилларида ташвиқот материалларининг тарқатилиши можаролар содир бўлаётган ҳудудларга йўл олиш, пул йиғиш ва минтақа мамлакатларида яширин ячейкалар ташкил этилишига хизмат қиляпти”, - дейилади БМТ ҳисоботида.

Унда Минтақанинг БМТга аъзо давлатлари янги жангарилар ва террорчилар тарафдорларининг пайдо бўлаётганидан хавотирда. Сабаби, ёллаётганлар уларни ўз ватинида қолишга буйруқ бермоқда.

Жорий йилда минтақа мамлакатлари махсус хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилган амалиётлар давомида ИШИДнинг 26 нафар аъзоси қўлга олинди. Уларнинг айримлари ватанига қайтарилган террорчилар бўлиб чиқди.

Марказий Осиё давлатлари Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида вужудга келган террорчилик таҳдидидан ҳам аввалгидек хавотирга тушган. Ушбу ҳудуддаги Марказий осиёлик гуруҳлар афғон-тожик чегараси орқали наркотиклар контрабандаси билан шуғулланадиган уюшган жиноятчилик тўдалари билан ҳамкорлик қилиш баробарида жангариларни Марказий Осиёга юборишда ушбу йўналишдан фойдаланмоқда.

Ушбу ҳисобот БМТнинг Терроризмга қарши курашиш қўмитаси Ижрочи директори ва БМТ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда бошқа тузилмалари ва халқаро ташкилотлар билан таҳлилий қўллаб-қувватлаш, санкцияларни назорат қилиш бўйича ҳамкорлик гуруҳи  томонидан тайёрланган.