Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркорлар мурожаати вилоят ҳокими томонидан назоратга олинган

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Зеро, тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гаровидир.

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимлиги томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларда дуч келаётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, банк ва бошқа соҳа мутасаддилари иштирок этишди.

Мазкур тадбирда иштирок этиш учун 27 нафар тадбиркорлар рўйхатга олинди. Учрашувга қадар 23 нафар тадбиркорларнинг билдирган масалалари ўз ижобий ечимини топди. 4 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, атрофлича муҳокама этилди. Мурожаатларга масъуллар бириктирилиб, 5 кунлик муддат билан вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.