Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Таъмагир оқсоқолга нисбатан жиноят иши очилди

2019 йил 20 февраль куни Самарқанд тумани Бадал маҳалла фуқаролар йиғини раиси У.А. фуқаро Б.Б.га ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун маҳалла фуқаролар йиғини маълумотномасини бериш эвазига 400 АҚШ доллари ва тезкор тадбирга жалб этилган “Анвар” исмли шахсдан 500 минг сўм пулларни таъмагирлик йўли билан олаётганда қўлга олинган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат фуқаро Б.Б.нинг аризаси асосида иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда фош этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан У.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.