Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Танлов ғолибларини аниқлаш учун овоз беринг!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови эълон қилинган бўлиб, бундан кўзланган мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган, шунингдек, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар изчил давом этаётгани, юртимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани ҳаётий мисоллар ва илмий таҳлиллар асосида ёритилган ижодий асарлар муаллифларини рағбатлантиришдан иборат.

Кўрик-танловнинг республика босқичига 138 нафар ижодкордан 1000 га яқин ижодий иш келиб тушди.

Ушбу кўрик-танлов ғолибларининг муносибини аниқлаш учун жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ўқувчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида http://tanlov2020.uz веб-сайти ишга туширилди ҳамда ижодий ишларнинг барчаси веб-сайтга жойлаштирилди.

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ташкилий қўмитаси ғолибларни танлашда жамоатчилик, айниқса, соҳа вакилларини овоз бериш учун чақиради.

Овоз бериш 2020 йил 20 сентябрь, соат 18:00 га қадар давом этади.

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ташкилий қўмитаси.

@aoka_uz