Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Танзила Норбоева Дариға Назарбоева билан учрашди

Бугун, 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Дариға Назарбоева билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда кенг кўламли масалалар муҳокама этилди.

Ўзаро самарали ҳамкорлик ва ишонч принциплари асосида Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида ривожланаётган дўстона муносабатларни тилга олиб, Танзила Норбоева Ўзбекистон раҳбарияти барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бераётганлигини таъкидлади.

Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув доирасида “2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режасини (“Йўл харитаси”ни) имзолаш маросими бўлиб ўтди.