Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Тараққиёт» танлови ғолиби раҳбарликка тайинланади

Истиқболли бошқарув кадрларни танлаб олиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш мақсадида Президентимизнинг 2018 йил 30- майдаги «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра,

* Давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган иштирокчиларнинг истиқболли бошқарув кадрларни танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловида иштирок этиш давридаги эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.

* Танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.

* Ғолиблар тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади ва танловнинг тегишли номинациялари бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида камида уч ой муддатда стажировка ўтайди.