Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тарих сабоғи: Хитойликлар қушларнинг нафас ростлашига имкон бермаганди

60 йилдан кўпроқ вақт муқаддам Хитойда чумчуқлар қишлоқ хўжалиги зараркунандаси деб эълон қилиниб, уларга қирғин келтирилганди.

Бироқ Хитойнинг бош газетаси «Женьмин Жибао» «Хитой тарихида буюк жанг деб аталган кенг кўламдаги тадбирнинг оқибати аянчли бўлди. Чумчуқлар қирилиб кетиши, зараркунанда ҳашаротларнинг кўпайиши, ҳосилнинг нобуд бўлиши ва 10 миллионлаб одамлар очликка маҳкум этилишига олиб келди.

Манзара даҳшатли эди - миллионлаб одамлар шаҳар ва қишлоқларда қўлларида калтак билан пақир ва тоғораларни даранглатиб чумчуқларни қувишга киришди. Ваҳимага тушган қушларнинг қўниб, нафас ростлашига имкон йўқ эди. Оқибатда ҳолдан тойган чумчуқлар ҳалок бўлиб, ерга қулаб туша бошлади. Хитойликлар уларни йиғиштириб олишга зўрға улгуришарди.

«АиФ» (2020 йил 42-сон)дан Т.МУРОД тайёрлади.