Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Телефон орқали учрашувга чақириб, аёлга нисбатан талончилик содир этган шахс ушланди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, жорий йилнинг 31 май куни номаълум шахс соат 10:00 да аввал телефон орқали танишган 37 ёшли З.Т. билан учрашиш учун Яйпан шаҳар марказига келиб, гуёки, ўзининг яшаш уйини З.Т.га кўрсатишни айтиб, хилват жойга олиб бориб, қўллари билан З.Т.нинг танасига уриб, қулоғидаги баҳоси 2.100.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган сирғаларини очиқдан-очиқ олиб қўйган ва ҳодиса жойидан яширинган.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 27 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланиб, З.Т.га тегишли 2 дона тилла сирғалар ўрнатилган тартибда олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси  2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.