Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Telegram‘да тарқалган ваҳимали хабарнинг "қаҳрамони" қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Telegram‘да мактаб ўқувчиларининг ота-оналари улашган хабарлар юзасидан чора кўрилган.

Қайд қилинишича, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, улар ҳузурида ўқувчиларнинг ўзи ва маҳаллий аҳоли сўроқ қилинган ва гумон қилинувчи қиёфаси тузилган. Натижада 27 ёшли О.Д. қўлга олинган. Ўқувчи-қизлардан бири уни таниган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram‘да мактаб ўқувчиларининг оналари бир-бирига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабар юзасидан текширув ўтказилаётгани хабар қилинган эди.