Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Трактор тиркамасининг ағанаб кетиши оқибатида жароҳат олган учинчи аёл ҳам вафот этди

Хабарингиз бор, 12 май куни Бухоро вилоятининг Ромитан туманида йўл лой бўлганлиги сабабли тракторнинг орқа томонида бўлган тиркамалари сирпаниб, зовур ичига ағанаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Трактор тиркамасида йўловчи сифатида келаётган 34 ёшли О.И. ва 33 ёшли Ш.П. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Бундан ташқари ушбу тиркамада бўлган фуқаро - 38 ёшли Ф.Ж. оғир тан жароҳатлари билан Ромитан тумани марказий касалхонасига ётқизилган эди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шифохонага ётқизилган аёл муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.