Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уч нафар теннисчиларимиз кейинги босқичга чиқа олмади

Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик Шониғматжон Шофайзиев ва Амал Султонбеков жуфтлик баҳсда америкалик Улисес Блач ва аргентиналик Рензо Одивога қарши ўйинга тушди.                                                                                                                            Ўйиннинг биринчи сети 1-6 билан, иккинчи сети 2-6 балл билан тугади. Афсуски, юртдошларимиз кейинги босқичга чиқа олмади.

Эртага 15 май куни ўзбекистонлик Сергей Фомен испаниялик Роберто Ортоге-Олмедо  билан баҳс олиб боради. Яна икки юртдошимиз Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов россиялик Павел Котов ва доминикалик Жозе Ҳернандез-Фернандез билан кортда жуфтлик баҳсида беллашади.

Биз эртанги ўйинда теннесчиларимизнинг ғалаба қозонишида омад тилаймиз.