Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда Biomed клиникаси фаолиятини бошлади

Ургут туманининг Алгар маҳалласида хусусий тадбиркор Икром Жуманазаров ташаббуси билан Biomed клиникаси очилиб, фойдаланишга топширилди, деб ёзмоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Клиника қурилиши ва тиббий жиҳозлар билан жиҳозланишига тадбиркор томонидан 1 миллиард 30 миллион сўм  маблағ сарфланди. Ушбу клиника фойдаланишга топширилиши билан 20 та янги иш ўрни яратилди.

Клиникада лор, гинеколог, окулист, уролог, терапевт, УЗИ, ЭКГ, физиотерапия, кольпоскопия ва барча лаборатория текширувлари ўтказилиши йўлга қўйилган. Клиниканинг бир кунлик аҳоли қатнови 100 нафардан ортиқроқни ташкил этади.