Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда олиб қочилган “Nexia” шу куннинг ўзида топилди

Кеча, 10 сентябрь куни соат 11:00ларда ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига жиззахлик Ж.П.га тегишли бўлган “Nexia” автомашинасини номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Ургут тумани “Қуйигузар” маҳалласи ҳудудидан ҳайдаб қочганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.

Зудлик билан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, шу куннинг ўзида Ургут тумани “Мерганча” маҳалласи ҳудудида ушбу автомашинани 24 ёшли М.У. бошқариб кетаётганида жиноят қидирув ходимлари ва профилактика инспекторлари томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.