Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ўтказади

Жорий йилнинг 13 июль куни соат 08:00 да Каттақўрғон шаҳар, А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Каттақўрғон шаҳри аҳолиси учун мўлжалланган сайёр қабулда сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Каттақўрғон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 63-уй.

Мўлжал: Каттақўрғон шаҳар драма театри.

Маълумот учун телефон: (66) 235-62-36.