Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоятда интенсив боғларнинг умумий майдони 11 минг 168 гектарга етди

Вилоятда ўтган йили 2 минг 850 гектар интенсив боғлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси.

2019 йил 1-март ҳолатига вилоятдаги интенсив боғларнинг умумий майдони 11 минг 168 гектарга етди. Ҳосилга кирган интенсив боғ майдонлари 5 минг гектарни ташкил қилади.

Интенсив боғларда 2 минг 400 гектар олма, 1 минг 200 гектар шафтоли, 1 минг 900 гектар гилос, 1 минг 480 гектар олхўри, 2 минг 50 гектар ёнғоқ ва 1000 гектардан ортиқ бошқа мевали боғлар барпо этилди.