Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хасталикка қарши 11 дақиқа

Илгари ҳар куни жисмоний машқ билан шуғулланиш учун 30 дақиқа кифоя, деб ҳисобланар эди. Тадқиқотчиларнинг “АиФ” (2021 й. 3-сон) ҳафтаномасида ёзишларича, бир кунда 8 соатдан 10 соатгача компьютерда ишловчиларнинг машқларга 11 дақиқа ажратишлари  ёшга хос касалликларни ривожланишининг олдини олар экан. Тадқиқот, жумладан, юрак-қон томирлари, 2-тип диабет касаллигини кескин камайишини кўрсатди. Ўн бир дақиқалик очиқ ҳавода жисмоний машқ қилиш қон айланишини, нафас олишни яхшилайди, мушакларни ҳаракатлантиради.

Америкада ҳарорат оғиз орқали ўлчанади

АҚШда тана ҳарорати оғиз орқали, бошқа мамлакатларда эса қўлтиқ орқали ўлчанади. Нега?

“Гап шундаки, - дейди АҚШ, Нью-Жерси штати Авлиё Барибас госпитали врачи Татьяна Муровская, – тажрибада тана ҳароратини оғиз орқали ўлчаш қўлтиқ остидан кўра аниқроқ эканлигини кўрсатди. Қўлтиқ орқали ҳароратни ўлчаш, айниқса ортиқча вазнга эга кишиларда аниқ бўлмайди.

Улғайишни истамайдиган болалар белгиси

“Ғарб мамлакатларида мактабни тамомлаган бола мустақил равишда кун кечиришга отланади, - деб хабар беради “Zo`r тасвир плюс” нашри. – У ё иш топади, ё ўқишга жўнайди”.

Актёр Вилле Хаопасало ўз интервьюсида агар 18 ёшдан катта болалар ота-онаси билан яшашда давом этса, бу Финландияда катта нуқсон ҳисобланишини айтган. Теварак атрофдаги ҳамма одамлар бундай ота-оналарга фарзанддан омад келмаганидан ачиниш билан қарашади.

Т.Шомуродов тайёрлади.