Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хавфли бурилишда сирпаниб, ЙТҲга учраган автомобиль йўловчиси воқеа жойида вафот этди

Жорий йилнинг 13 май куни соат 12:30 ларда Қашқадарё вилояти Касби тумани, Назартепа қишлоғидан ўтувчи 4К-278 “Бешкент-Денов” автомобиль йўлининг 12-километрида ҳайдовчи - 1984 йилда туғилган А.Т. “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, ёмғир ёғганлиги сабабли йўлнинг хавфли бурилиш қисмида сирпаниб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Оқибатда транспорт воситаси салони олди ўриндиғида ўтирган йўловчи - 1963 йилда туғилган А.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Касби тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.