Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой АҚШга Гонконг муаммосига “бурнини суқмасликни” маслаҳат берди

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чуньин АҚШ давлат департаментидаги ҳамкасби Морган Ортагусга, АҚШни Гонконг ишларига аралашуви фактларини беркитишга ҳаракат қилиш ниятида, айбловлар билан ҳужум қилишдан кўра, бераётган баёнотини қайта фикрлаб чиқишини маслаҳат берди.

Пайшанба куни ХХР ТИВ девонхонаси Гонконгда чиқиш қилди ва АҚШнинг бош элчихонасига, дипломатик миссия ходимлари ва Гонконг “мустақиллиги” учун курашаётган ташкилот етакчилари ўртасидаги алоқа туфайли эътироз билдирди. Бу ҳолатни Ортагус изоҳлаб, “америкалик дипломатларнинг шахсий маълумотлари, уларнинг расмлари, фарзандларининг исмлари кенг оммага эълон қилиниши – бу расмий эътироз эмас” дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай ишни зўравон тузум қилади. У айнан қаерда америкалик дипломатларнинг шахсий маълумотлари оммага эълон қилинганлигига ва бунга ким айбдор эканлигига аниқлик киритмади.

“Давлат департаментининг расмий вакили, АҚШни Хитойнинг ички ишларига аралашуви фактини беркитишга уриниб, ОАВнинг хабарларини муҳокама қилмасдан ва шу баҳонада бошқа давлатлар ҳукуматига айбловлар билан ҳужум қилмасдан, қорани оқ деб, оғримаган бошни оғритмасдан, аввало, ўз баёноти ва ҳаракатларини қайта фикрлаб чиқиши зарур”, - дейилган Хуа Чуньиннинг эълон қилинган баёнотида.

Хуа Чуньин Америка томонини доимий равишда Гонконг ишларига аралашаётгани табиий ҳолатда хитой халқининг ва гонконглик юртдошларнинг ҳаддан ташқари ғазабланишига сабаб бўлди, деб алоҳида таъкидлади.