Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой ҳаво кучлари вертолётлари Ҳиндистон ҳаво ҳудуди чегараларини бузди

Ўтган ҳафта сўнггида Хитой ҳаво кучлари ветролётлари Ҳиндистон ҳудудига киргани аниқланганидан сўнг Ҳиндистон ҳаво кучлари Су-30МКИ ҳарбий самолётларини жанговар шай ҳолатга келтириб парвозга кўтарилди. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар берди.

Агентлик берган маълумотга кўра, ушбу ҳолат Ҳиндистоннинг Сикким штати ва Хитой чегараси ўртасидаги назорат постида Хитой ва Ҳиндистон чегарачилари ўртасида юзага келган зиддият билан бир вақтда содир бўлган. Зиддиятда 150 кишига яқин одам иштирок этган. Улар бир-бирларига тошлар отишган.

Шу билан бирга агентлик ХХР ҳарбийлари илгари ҳам Ҳиндистоннинг назорат ҳудуди аниқ белгиланмаган ҳудудларини бир неча марта кесиб ўтганлигини ва бундай вазиятлар атайлаб амалга оширилмаслигини таъкидлади.