Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой: коронавирус ўчоғига 25 минг “оқ халатли жангчи” юборилди

Хитойнинг турли ҳудудларидан 25 мингдан ортиқ тиббиёт ходими коронавирус келиб чиққан Хубэй провинциясига юборилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

“Хубэй провинциясига ёрдам бериши учун таркибида 25 633 нафар тиббиёт ходими бўлган 217 та тиббиёт бригадаси жўнатилди. Армия томонидан юборилган ҳарбий врачлар бу рақамга қўшилмаган”, – деди Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Ван Хэшэн.

Коронавирусга қарши курашда асосий юк тиббиёт ходимларига тушмоқда. Шунинг учун ҳам маҳаллий аҳоли уларни “оқ либосли фаришталар” ёки “оқ халатли жангчилар” дея атай бошлади.

Охирги маълумотларга қараганда, 1 716 тиббиёт ходимига ҳам коронавирус юққан ва улардан 6 нафари вафот этган.