Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойда яна бир одам вабодан вафот этди

Хитойнинг Баян-Нур шаҳрида (Ички Мўғилистон) қора ўлат (вабо)дан яна бир эркак киши вафот этди. Бу ҳақда 8 август куни маҳаллий соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.

Шаҳарда учинчи даражали эпидемиологик хавф жорий этилган. Икки кун илгари Баотоу шаҳрида ҳам қора ўлат юқтириб олганидан сўнг, бир нафар ўлим ҳолати қайд этилган эди.

Мутахассислар касалланганлар билан мулоқотда бўлган бир неча ўнлаб одамни карантинга жойлаштирган.

1 июль куни Мўғилистонда қора ўлат хуружи қайд этилган эди. Кейинчалик бу ҳолат Хитойда ҳам қайд этилди.