Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ХТВ чет элда ўқиган мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига таклиф қиляпти

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2030 йилгача халқ таълими тизимини ривожлантириш Концепцияси асосида мамлакатимиздаги барча мактабларда сифатли таълимни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар бошлаганини маълум қилди.

Шу мақсадда Халқ таълими вазирлиги чет элда ўқиган юқори малакали ва ташаббускор кадрларни жалб қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Хабарда айтилишича, вазирлик тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчи бўлган юқори малакали мутахассисларга ҳар томонлама қулай иш шароитларини таклиф этади. Лекин айнан қайси лавозимларга таклифлар борлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Мазкур таклифларга қизиққан шахслар ўз резьюмеларини қуйидаги электрон почта орқали юборишлари мумкин:

hr.uzedu@gmail.com