Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги қиёфа касб этган Нарпай кўчаси фойдаланишга топширилди

Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ўтказилаётган тадбир шаҳарда янгича қиёфа касб этган Нарпай кўчасининг фойдаланишга топширилиш маросими билан давом этди.

Кейинги йилларда Кимёгарлар шаҳарчасида аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратилди, - дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов. - Янги кўринишга эга бўлган Нарпай кўчаси шаҳарчаликлар учун яна бир қулайлик яратди.

Таъкидлаш зарурки, Нарпай кўчаси шаҳарнинг энг серқатнов йўлларидан бири бўлиб, "Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан мазкур 5 минг 553 метр узунликдаги кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мазкур кўча Самарқанд шаҳрини Паст Дарғом ва Нуробод туманлари билан боғлайди.