Янгийўлда “ЗИЛ” ёниб кетди, 3 киши куйиш жароҳатини олди
- 04.10.2019 16:57
- 131
- Жамият
Шу йилнинг 2 октябрь куни соат 20:26да Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Чаманзор МФЙ, “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 82-километрида ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро М.С. бошқарувида бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, воқеа жойига битта ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:42 да ўраб олиниб, соат 21:00 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг салон, мотор қисми ва олд шиналари ёниб зарарланган. Бундан ташқари, юк автомобилининг ҳайдовчиси, 1992 йилда туғилган фуқаро М.С. ва икки нафар 1992 йилда туғилган йўловчилар - фуқаро С.И. ва фуқаро Н.А. куйиш тан жароҳати билан шифохонага юборилган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мигрантларсиз Москва қорга кўмилди
- 1 соат аввал
- Хориж
Илмий тўгараклар – иқтидорли талабаларга имкон
- 2 соат аввал
- Таълим
Йўллардаги энг кўп ўлим Самарқандда қайд этилган
- Бугун, 10:35
- Долзарб
Адолат мушти
- Кеча, 21:28
- Мутолаа