Япония элчиси Самарқандга келди
- 05.04.2019 10:49
- 85
- Таълим
Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Набуаки Ито Самарқанд давлат чет тиллар институтига ташриф буюриб, мазкур муассаса билан Япониядаги олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, институт раҳбарлари билан учрашув ушбу олий таълим муассасаси ҳамда унинг академик лицейида япон тилини ўқитишни такомиллаштириш, бу борада ҳамкорликда ишлаш юзасидан таклифлар билдирилди.
Набуаки Ито институтда фаолият олиб бораётган япон тили ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирокидаги давра суҳбатида ҳам қатнашди. Талабаларига япон тили бўйича дарслик ва адабиётлар тўпламлари совға қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Парранда наслчилиги йўлга қўйилади
- Кеча, 19:51
- Қишлоқ хўжалиги
Янгиланган зиёратгоҳда ҳайит намози ўқилади
- Кеча, 11:51
- Самарқанд
Зиёлилар нега газета ўқимайди?
- Кеча, 11:50
- Жамият