Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга тушди

14 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Д. яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, Т.Х. ва Т.М.ларни жинсий алоқа қилиши учун 350.000 сўм эвазига шароит яратиб берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.