Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йилнинг илиқ даврида иш берувчи ҳаво ҳароратини таъминлаши шартлигини биласизми?

Ташкилотларда иш жойларида (хизмат хонаси) йилнинг илиқ даврида иш берувчи қуйидагилардан юқори бўлмаган ҳаво ҳароратини ва ҳавонинг нисбий намлигини таъминлаши шарт:

- енгил тоифадаги ишларда 31ºС дан, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60 фоиздан;

- ўртача оғир тоифадаги ишларда 29ºС дан, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60 фоиздан;

- оғир тоифадаги ишларда 27 ºС дан, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60 фоиздан.

Бунда:

- йилнинг илиқ даври – бу ўртача кунлик ташқи ҳаво ҳарорати +10ºС дан юқори бўлган йил даври;

- ишларнинг тоифаси – бу организмнинг умумий энергия сарфига асосланган ҳолда ишларни оғирлик даражаси бўйича ажратиш;

- енгил ишлар – бу ўтирган ҳолда бажариладиган ва жисмоний куч талаб қилмайдиган, шунингдек, ўтириш, тик туриш ёки юриш билан боғлиқ бўлган ва муайян жисмоний куч талаб қиладиган ишлардир;

- ўртача оғирликдаги ишлар – бу юрган, тик турган ёки ўтирган ҳолатда майда маҳсулот ёки буюмларни (1 кг гача) ташиш билан боғлиқ бўлган ва муайян жисмоний куч талаб қиладиган, шунингдек тик турган ҳолда бажариладиган, юриш ва унча катта бўлмаган оғирликдаги (10 кг гача) юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган ҳамда ўртача оғирликдаги жисмоний куч талаб қиладиган ишлардир;

- оғир ишлар – бу доимий равишда ҳаракат қилиш, катта оғирликдаги (10 кг дан ортиқ) юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган ва катта жисмоний куч талаб қиладиган ишлардир.