Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёшлар татуировкалар шайдосига айланаяптими?

Яқинда Тошкентга борганимда метрода бир ҳолатга кўзим тушди. Икки йигит енгил кийимда, иккисининг ҳам қўл ва бўйнида "жозибадор" татуировкалар чизилган. Жамоат жойларида юриш, ўзини тута билмаслик ҳолатлари уларда шундоқ кўриниб турибди.

Масаланинг энг ёмон томони шундаки, метродаги қолган айрим ёшлар уларнинг татуировкаларини муҳокама қилишар, ора-орада мақтаб, қайси бириники зўрлигини айтиб, тортишиб ҳам қолишарди.

Тўғри, эртага бу ёшлар ҳам татуировка "шайдосига" айланишади дегани эмас, аммо бу европача “маданият”нинг ўзга қалбларда иштиёқ ва қизиқиш уйғотаётгани ачинарли ҳолат эмасми? Унутманг, татуировкалар миллат шаънига доғ, шундай экан бу каби ёт ғояларга оғишмайлик.

Турғунбой Хидиров.

 

P/S: Бугунги кунда татуировкалар хорижлик ёшларга жуда урф бўлган. Ҳатто баъзи спортчиларнинг, санъаткорларнинг танасидаги татуировкаларни кўриб, Аллоҳ берган гўзал вужудни қандай “бежага”нига ҳайрон қоласан киши. Маънавиятимизга ёт бўлган бундай иллатларга қарши доим курашишимиз керак. Акс ҳолда хориж оммавий ахборот воситаларида афсус билан ёритилаётганидек, бизда ҳам татуировкадан ҳоли жойи қолмаган ёшларнинг пайдо бўлиши ҳеч гап эмас.