Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 5 март №29) сонида ўқинг

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу анжуманни ўтказишдан кўзланган мақсад нима? Биз Имом Абу Мансур Мотуридий ҳақида нималарни биламиз? Мотуридия таълимоти ҳақида-чи? Мотуридийликнинг мафкуравий асоси нима? Мотуридия калом мактабига оид янги манбалар, ушбу таълимотнинг бугунги кундаги аҳамияти нечоғли? Халқаро конференцияга дунёга машҳур Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми шайх Аҳмад Таййиб, Эътиборли уламолар кенгаши Бош котиби Абдуллоҳ Абдулғаний Сархан, Гамбург университети Дунё илмлари академияси профессори, доктор Ҳурайра Кам сингари ислом динининг йирик вакиллари келгани унинг нуфузи ва аҳамияти юқорилигидан далолат эмасми?

***

Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда халқ депутатлари вилояти Кенгаши нега Самарқандда коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбир ташкил этди? 2019 йил вилоятда 174 та мансаб суиистеъмолчилиги ва порахўрлик жиноятлари содир этилган. Мактабгача таълим, халқ таълими, ўрта махсус таълим муассасалари ходимларига нисбатан 60 та жиноят иши қўзғатилган ва қарийб 1 миллиард сўмлик зарар ундирилиб, 86 нафар раҳбар ва ходимга жазо қўлланилган. Энди айтинг, бу иллатга қарши туриш фақатгина ҳуқуқ-тартибот идораларининг вазифасими ё барчанинг иши? Порахўрликни олдини олиш, уни батамом тугатишга қачон эришилади?

***

Уйидан чиқиб кетиб, уйига қайтишни истамаётган болалар… Улар кимлар? Тарбияси оғир, махсус мактаб интернатида тарбияланиб, уйига қайтган болаларни уйида қандай вазият кутмоқда? Уларнинг яшаши, тўкис бўлмаса-да, ҳар ҳолда аниқ бир макон ва меҳрга эга бўлишлари учун қандай имкониятлар бор? Бу борада балки болалар билан эмас, ота-оналар билан кўпроқ ишлаш керакдир. У туғилажак фарзандига оталик ё оналик қилоладими? Ёки фарзандли бўлса бўлдими, қолгани ўз йўлида давом этадими? Ота-онанинг тушунчаси қандай?