Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вакцина қабул қилди
- 05.04.2021 10:16
- 166
- COVID-19
Самарқанд шаҳридаги мавжуд 11 та оилавий поликлиникада 65 ёшдан катта фуқаролар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш ишлари давом этмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси кеча, 4 апрель куни коронавирус инфекциясига қарши вакцина қабул қилиб, Самарқанд шаҳридаги оилавий поликлиникаларда ташкил этилган аҳолини эмлаш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Бошқарма ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошланган эмлаш тадбирлари давомида вакцина олган фуқароларда ҳеч қандай ножўя таъсир кузатилган эмас.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти
- Бугун, 11:24
- Мутолаа