Каттақўрғонда 16 яшар қиз одамлар кўз ўнгида калтакланди: Ҳолат юзасидан ИИБ расмий баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда бир қиз бошқасини аёвсиз калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 13 декабрь куни Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида жойлашган истироҳат боғида содир бўлган. Аниқланишича, ўша куни 19 ёшли А.Р. ўзига олдиндан таниш бўлган 16 яшар К.У. билан ўзаро тортишиб қолиб, жанжаллашган. Жанжал оқибатида К.У.га тан жароҳати етган. Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Тарқалган видеодан кўриш мумкинки, 16 яшар қизнинг калтаклаётган вақтда ўнлаб одамлар шунчаки томоша қилган. Бу вақтда атрофдаги «томошабин»лардан ёрдам кутган К.У.нинг сўровлари жавобсиз қолган.

Ҳатто 19 ёшли қиз вазиятга ҳеч ким аралашмаслигини айтиб, ажратмоқчи бўлганларни турли сўзлар билан ҳақоратлаган ва К.У.ни сочларидан тортиб судраган.