Тўққизта ташкилотнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади
Республика Президентининг “Ҳудудларни барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (21.10.2025 йил ПФ-186) қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар)ларида:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,
- Маданият вазирлиги,
- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
- Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари бошқарувига ўтказилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарувнинг ихчам ва натижадорликка йўналтирилган самарали тизимини йўлга қўйишдан иборат.