Бир кунда вилоятда 57 та карантин қоидабузарлиги аниқланди

Самарқанд вилоятида вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва профилактика инспекторлари санитария-эпидемиологик осойишталик ходимлари билан ҳамкорликда автотранспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Рейдлар натижасида 04.04.2020 йилнинг соат 20:00га қадар 57 нафар карантин чекловларига риоя қилмай транспорт воситаларини бошқарган фуқароларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
"Рейд тадбирлари давом этмоқда. Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлманг!", дейилган Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.