ЖССТ туздан фойдаланишни мажбурий чеклашга чақирмоқда
- 21.05.2024 16:35
- 119
- Саломатлик
ЖССТ тайёр овқатлар, жумладан, жамоат жойларида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларида туздан фойдаланишга мажбурий чекловлар жорий этишга чақирди.
Экспертлар тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш гипертония ва бошқа юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келишини айтмоқда. Бу касалликлардан ҳар куни дунёда 10 минг киши вафот этади. Улар орасида эркаклар улуши аёлларга қараганда 2,5 марта кўп.
❗️ Бундан ташқари, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 30 ёшдан 69 ёшгача бўлган юрак-қон томир касалликларидан ўлиш эҳтимоли Ғарбий Европага қараганда деярли 5 баравар юқори.
Ташкилот мутахассислари кунига 5 граммдан кўп бўлмаган туз истеъмол қилишни тавсия этади. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, туз истеъмолини 25 фоизга камайтириш сиёсати 2030 йилга бориб 900 минг кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.