Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Стоматологлар "опий" сотмоқчи бўлди

Ўз касби ортидан озми, кўпми обрў-эътибор топган, ҳурмат-эҳтиром қозонган Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси врачлари Т.А. ва З.И. нима бўлди-ю нафс қопқонига тушди. Янада кўпроқ ва осонроқ пул топиш васвасаси уларни жиноят кўчасига етаклади.

Ургут туманида яшайдиган Т.А. ва оқдарёлик З.И. ўзаро олдиндан тил бириктириб, З.И.нинг давлат рақами ОR 152 XA бўлган “Spark” русумли автотранспорт воситасида 10.003,07 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини вилоятимиздан Навоий вилоятига олиб ўтишга ва мўмайгина пуллашга қарор қилади.

2022 йилнинг 1 июль куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида улар ўтирган автотранспорт воситаси Пахтачи туманида тўхтатилади ва ашёвий далил билан қўлга олинади.

Т.А. ва З. И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.