Самарқанд вилоятининг гилам экспорти 6 миллион доллардан ошди

Вилоятда гилам ишлаб чиқариш бўйича юқори натижаларга эришилмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси. 2018 йилда умумий қиймати 79,2 миллиард сўм бўлган 5 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 345 та янги иш ўринлари яратилди. Бу эса 2019 йилда ўз самарасини кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида 9 хорижий давлатга 6,5 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 133,8 фоизни ташкил этмоқда.